Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 апрел, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

27.04.2023


Мухолифат етакчиси қўшни мамлакатга яёв чиқиб кетди

Тўрт йил аввал ўзини Венесуэла президенти деб эълон қилган мухолифатчи Хуан Гуаидо мамлакатни тарк этиб, пиёда Колумбияга қадар етиб олди.  Бу ҳақда Mundo манбаси хабар тарқатган.

Манба маълумотларига кўра, кейинги ҳафталарда сиёсатчи уни ҳибсга олишга тайёргарлик бўлаётгани ҳақидаги хабарлар фонида "юқори шайлик ҳолати"да турган. Шу пайтгача унинг қаердалиги номаълум бўлиб, мухолифатчи эҳтиёткорлик билан яширинган эди.

"Мен Колумбияга менга қадар етиб олган миллионлаб венесуэлаликлар сингари пиёда келдим. Тузум яна бир бор менга таҳдид қилмоқда ва уларнинг мақсади мени жим бўлишга мажбур қилишдир. Мен Мадуро (амалдаги президент)га бунинг учун имкон бермайман", деган Хуан Гуаидо.

Унинг сўзларига кўра, мухолифатчи Колумбияга президент Густаво Петро томонидан чақирилган маълум саммит доирасида келган. У ерда халқаро делегациялар билан учрашув талаб қилишини таъкидлаган. 

Report typo