Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
19 апрел, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ж.ДЎСТОВ

16.09.2022


МУҲАББАТНИНГ МАНГУ ҚЎШИҒИ

Театр

Шундай умрлар бўлади, асрлар силсиласида чақмоқдек бир ёниб ўчса-да, уларнинг ёрқин нури юз йиллар давомида инсоният қалбида алангаланиб тураверади. Кишиларни эзгуликка чорлайди. Муҳаббатнинг мангу қўшиғи бўлиб куйланаверади.

Тоҳир ва Зуҳра ҳақидаги афсона ҳам ана шундай мўъжиза касб этади. У ўзбек халқининг нодир дурдонаси, донолигининг амалдаги ифодаси, садоқатнинг ёрқин намунасидир.

Бугун вилоят мусиқали драма театрида режиссёр Нигора Ғойибназарова томонидан саҳналаштирилган ва Тоҳиру Зуҳранинг муҳаббатини тараннум этган лирик драма томошабинлар эътиборига ҳавола қилинди.

Саҳналаштирувчи рассом – Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Ш.Абдумаликов. Дирижёр – А.Комилжонов. Ролларни Б.Болтаев, Э.Рустамов (Тоҳир), Г.Алиқулова (Зуҳра), О.Маматов, И.Қурбонов (Қоработир), М.Жумаева (Юлдуз) ва бошқалар ижро этганлар.

 Спектаклдаги куй-қўшиқлар абадий ишқ дилрози мисоли қалбларни сокинликка элтади. Саҳнавий рассомлик ечимлари эса бир вақтнинг ўзида қалб масжиди, кўнгил кўшки ва абадий уйқуга элтувчи қабр вазифасини ўташи билан томошабинни чуқур мушоҳадага чорлайди.

Ишонамизки, “Тоҳир ва Зуҳра” драмаси шу талқиндаги саҳна асарларининг сўнггиси эмас. Бу ишқ достони яна неча замонлар инсониятга бир муҳаббат қиссасини куйлашда давом этаверади.

Ж.ДЎСТОВ

Суратларда: “Тоҳир ва Зуҳра” драмасидан лавҳалар.

 

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

 

Report typo