Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
19 апрел, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Иқтисодиёт
  • Монопол ва давлат иштирокидаги ташкилотлар томонидан ишлаб чиқарилган қатор товарлар ички бозорда фақат биржа савдолари орқали реализация қилинади

01.12.2022


Монопол ва давлат иштирокидаги ташкилотлар томонидан ишлаб чиқарилган қатор товарлар ички бозорда фақат биржа савдолари орқали реализация қилинади

Бугундан амалда

Президентнинг "Иқтисодиёт тармоқларида биржа механизмларидан фойдаланишни кенгайтириш ҳамда биржа савдоларини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига биноан 2024 йил 1 январгача қуйидаги товарлар ички бозорда фақат биржа савдолари орқали реализация қилинади:

монопол ва давлат иштирокидаги ташкилотлар томонидан ишлаб чиқарилган пўлат шар, металл лист прокати, суюқ углерод оксиди, техник кислород, каустик сода, нефть кокси, синтетик нафта, барда - ишлаб чиқариш ҳажмининг 100 фоизи;

монопол бўлмаган ва устав фондида давлат улуши 50 фоиздан кам бўлган ёки давлат улуши мавжуд бўлмаган юридик шахслар томонидан ишлаб чиқарилган:

металл лист прокати ва цемент - ишлаб чиқариш ҳажмининг камида 50 фоизи;

пахтадан олинган чигит, пахта мойи (экстракция пахта мойи), қайта ишланган чигит чиқиндилари (шрот, шелуха) ва истеъмол этил спирти - ишлаб чиқариш ҳажмининг 100 фоизи.

Report typo