Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

02.02.2021


Мессининг маоши миқдорига оид маълумотлар сиздирилди

 "Барселона" футбол клуби жамоа ҳужумчиси Лионель Мессига охирги тўрт йилда ярим миллиард евродан ортиқ ойлик тўлайди. Бу клуб маъмурияти ва футболчи ўртасида тузилган шартнома шартларининг айрим бандлари ОАВга сиздирилгач, аён бўлди.

Мессининг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2017 йилдан то 2021 йилнинг 30 июнига қадар бўлган даврни ўз ичига олади. Унда кўрсатилган шартларга асосан клуб ана шу даврда ўйинчига 555 миллион евро тўлайди. Бу сумма ойлик маош, мукофот ва кўтарма пулларини ўз ичига олган. Шунингдек, Лионель жамоага содиқлиги учун ҳам клубдан 78 миллион евро олиши керак, дея хабар беради "Спорт-Экспресс" нашри.

Футболчи ва клуб ўртасидаги шартнома шартларига оид маълумотларнинг "El Mundo" газетасида чоп этилгани ва ошкор бўлиб кетгани Мессини жуда дарғазаб қилган.

"Спорт-Экспресс"нинг маълум қилишича, Лионель махфий маълумотлар эълон қилинганидан жаҳлланиб, "агар маълумотларни сиздиришдан мен ва менинг оилам кўзланган бўлса, ҳаммаси тугади", дея клуб билан имзолаган амалдаги шартномасини муддатидан аввал бекор қилишга ишора берган.

Шунингдек, Месси шартномага оид маълумотларни сиздиришга алоқадор шахсларни судга беришга ҳозирланаяпти. Улар орасида клуб президенти Хосеп Бартомеу ҳам бор.

Report typo