Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
3 июль, якшанба. 2022 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Спорт
  • Месси дунёнинг энг кўп маош тўланадиган футболчиси мақомини йўқотади

09.06.2022


Месси дунёнинг энг кўп маош тўланадиган футболчиси мақомини йўқотади

"Пари Сен-Жермен" футбол клуби билан янги шартнома имзолаган француз ҳужумчиси Килиан Мбаппе дунёнинг энг кўп маош оладиган спортчисига айланади.

Marca нашри маълумотларига кўра, футболчининг янги шартномаси уни дунёдаги энг кўп ҳақ тўланадиган ўйинчи қилади. Бу кўрсаткич бўйича Килиан Мбаппе йилига 130 миллион евро миқдорида даромад оладиган Лионель Мессини ортда қолдиради.

Эслатиб ўтиш ўринли, "Монако" тарбияланувчиси ҳисобланган франциялик ҳужумчи 145 миллион евро эвазига "ПСЖ"га ўтган. Парижликлар сафида у барча турнирлар доирасидаги 217 та учрашувда майдонга тушиб, 171 та гол урган ва 88 та голли узатмани амалга оширган.

Шунингдек, Килиан Мбаппе ҳисобида Франция терма жамоаси таркибида ўтказган 54 та ўйиндаги 26 гол ва 2018 йилда қўлга киритилган жаҳон чемпионлиги бор.

Report typo