Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
24 апрел, чоршанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ж.ДЎСТОВ

26.05.2022


МАҒЛУБИЯТСИЗ “СЕРИЯ” ДАВОМ ЭТМОҚДА

 

Футбол

Тошкент шаҳрида мамлакат чемпионати доираси ўтказилган “Бунёдкор”-“Насаф” учрашувида қаршиликлар йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Гарчи майдон эгалари биринчи бўлиб ҳисобни очишган бўлса-да, ғалабани ўз қўлларида сақлаб қолишолмади. Ойбек Бозоровнинг қўшалоқ голи, Шароф Муҳиддинов ва Ҳусайн Норчаевнинг аниқ зарбалари ҳисобни 1:4 кўринишга олиб келди.  

Хабарингиз бор, “Насаф” футболчилари Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ баҳсларини муваффақиятли якунлаб, кейинги босқич масаласини ҳал қилган эди. Бу ютуқ ҳам жамоага куч бераётган бўлса, ажабмас. Сабаби, мавсум бошланганидан буён 8 та ўйин ўтказган “аждарлар” 5 ўйинда ғалаба қозонишди ва 3 ўйинда муроса йўлини танлашди.

Рўзиқул Бердиев шогирдлари ҳозирча турнир жадвалида 18 очко билан 2-ўринни эгаллаб туришибди. Агар пешқадам “Сўғдиёна”дан 2 та кам ўйин ўтказганини эътиборга олсак, ғалабалар сериясини давом эттириш “Насаф”нинг биринчи ўринга кўтарилишини таъминлайди.

Яна бир маълумот, “Насаф” ва “Бунёдкор” жамоаларининг сўнгги 5 та учрашувининг 3 тасида, кечаги натижаларни ҳам ҳисобга олганда, “аждарлар” зафар қучишган, бир ўйинда “Бунёдкор”нинг қўли баланд келган ва бир ўйинда дуранг қайд этилган.

Ж.ДЎСТОВ

 

Report typo