Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
19 апрел, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Н.ХЎЖАЕВ

30.06.2020


Китобхонлик танловида биринчи ўринни терговчи эгаллади

Ёшлар ва давр

30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан ички ишлар органлари ёш ходимларининг билими ва дунёқарашини юксалтириш, ўзбек ҳамда жаҳон адабиётига бўлган қизиқишини рағбатлантириш мақсадида “Ёш китобхон” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Танловда ҳар бир соҳа хизмат, шаҳар, туман ички ишлар бўлимларидан ходимлар иштирок этди.

Танловда қатнашчиларнинг ўқиган бадиий асарларидан олган билимлари синовдан ўтказилди.

Кўрик-танлов якунига кўра, 1-ўринни вилоят ИИБ тергов бошқармаси катта терговчиси Бекзод Турдибоев, 2-ўринни Қарши шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси катта инспектори Нафиса Хўжанова, 3-ўринни миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси оператори сафдор Шаҳноза Раҳмонова банд этишди.

Шунингдек, танловнинг “Бадиий асарлар билимдони” номинациясида Ғузор туман ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими катта инспектори Мунира Тошниёзова, “Энг зукко китобхон” номинациясида Қарши тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими суриштирувчиси Нурбек Азизов ғолибликни қўлга киритди.

Вилоят ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, ғолиблар бошқарма раҳбариятининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланган.

Н.ХЎЖАЕВ

Report typo