Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
26 апрел, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Тиббиёт
  • Китоб давлат ўрмон хўжалиги доривор ўсимликларни етиштиришга ихтисослаштирилади

30.11.2020


Китоб давлат ўрмон хўжалиги доривор ўсимликларни етиштиришга ихтисослаштирилади

Президентнинг 2020 йил 26 ноябрдаги “Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш, уларнинг уруғчилигини йўлга қўйишни ривожлантириш бўйича илмий тадқиқотлар кўламини кенгайтиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш маркази ташкил этилди.

Доривор ўсимликларни илмий асосда етиштириш ва қайта ишлаш, улардан оқилона фойдаланишнинг  ягона стратегиясини шакллантириш ва амалга ошириш марказнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Қарорга кўра, Нукус, Хўжайли, Қоракўл, Бахмал, Зомин, Китоб, Узун, Бойсун, Бурчмулла, Оҳангарон давлат ўрмон хўжаликлари доривор ўсимликларни етиштиришга, Қуйи Чирчиқ ихтисослашган давлат ўрмон хўжалиги доривор ўсимликлар уруғ ва кўчатларини тайёрлашга ихтисослаштирилади.

2021-2022 ўқув йилидан бошлаб республика олий таълим муассасалари биология йўналишларининг 3 ва 4-курсларида таҳсил олаётган иқтидорли талабалар таркибидан алоҳида гуруҳларда чуқурлаштирилган ўқитиш амалиёти йўлга қўйилади.

Қишлоқ хўжалигига ихтисослашган барча коллеж ва техникумларда “Доривор ўсимликлар етиштириш агротехнологияси” йўналиши очилади.

 

Report typo