Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • Ким Чен Ин: КХДРнинг ядро қуроли аниқлиги юқори ва қудратли бўлади

12.01.2021


Ким Чен Ин: КХДРнинг ядро қуроли аниқлиги юқори ва қудратли бўлади

Ҳукмрон Меҳнат партиясининг 8-съездида чиқиш қилган Корея халқ демократик республикаси раҳбари Ким Чен Ин КхДРнинг мақсади ядро қуроли вайронкор кучини, нишонга етиш масофаси ва аниқлигини ошириш, шунингдек, ҳажми ҳамда оғирлигини камайтириш эканлигини эълон қилди.

 "Ядро зарядли ракетанинг нишонни уриш масофаси 15 минг километрга етиши ва ҳар қандай стратегик объектга аниқ бориб, йўқ қилиши керак", дея КХДР раҳбари сўзларидан иқтибос келтиради РИА Новости. Шунингдек, Ким Чен Ин съезддаги чиқишида мамлакатда янги ядро сув ости кемасини яратиш ишлари якунлангани ҳақида гапиргани ҳам хабар қилинаяпти.

Эслатиб ўтиш жоиз, Корея меҳнат партиясининг бундан аввалги 7-съезди 1980 йилдан кейин орадан 36 йил ўтиб,  2016 йилда бўлиб ўтганди. Унда Ким Чен Ин 3700 депутат қаршисида 4 кун давомида маъруза қилган. Эндиликда ҳар беш йилда ўтказилиши белгиланган партия ялпи йиғинида у мамлакатда ўтган даврда амалга оширилган ишларни таҳлил қилади ва келгуси вазифалар ҳақида гапиради. Жорий йил 5 январда бошланган съезд Ким Чен Ин давлат раҳбарлигига келгандан кейинги иккинчиси ва қанча давом этгани ҳозирча номаълум.

Мавзуга оид маълумотларга кўра, АҚШ, Россия, Буюк Британия, Франция, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Исроил ва Шимолий Корея ядро қуролига эга мамлакатлар бўлиб, уларда жами 13 мингдан ошиқ шу турдаги каллаклар бор. Улардан 4 мингга яқини тезкор қисмлар ихтиёрида бўлиб, 1 минг 800 га яқини жанговар ҳолатда.

Report typo