Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

16.02.2021


Хориждан 14 минг 300 бош қорамол келтирилди

Вилоят божхона бошқармасидан маълум қилишларича, 2020 йил ва 2021 йилнинг ўтган даври давомида ҳудудга Польша, Австрия, Германия, Латвия, Россия ва Украина давлатларидан қиймати 7 миллион АҚШ долларилик 14 минг 300 бош йирик ва майда шохли қорамоллар олиб келинган. Мазкур қорамоллар импорти учун божхона тўловларидан 7 миллиард сўмлик божхона имтиёзлари қўлланилгани аҳамиятли.

Амалдаги тартибга кўра, қорамоллар халқаро кредит линиялари орқали олиб келинган ҳолларда божхона тўловларидан озод қилинади. 

Шунингдек, ташқи иқтисодий фаолият субъектларини қўллаб- қувватлаш ҳамда бу борада божхонада яратилган қулайликлар асосида қорамол импорт қилувчилар учун ундириладиган божхона тўловларини Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 февралдаги “Товарлар (ишлар, хизматлар)ни импорт қилишда қўшилган қиймат солиғи тўловчилар учун қўшилган қиймат солиғини тўлаш муддатини узайтириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори асосида 120 кунгача кечиктириб тўлаш имконияти тақдим этиб келинмоқда.

Айнан мазкур йўналишда вилоят божхона бошқармаси томонидан 2020 йил ва жорий йилнинг ўтган даври давомида қорамол импорт қилган тадбиркорлик субъектларига 400 миллион сўмлик божхона тўловларини кечиктириб тўлаш имконияти тақдим этилди.

Жумладан, Шаҳрисабз туманида фаолият олиб бораётган “Кўҳна Кеш Фаввораси” корхонаси томонидан 2020 йилда 136 минг евро қийматидаги наслли қорамоллар Австрия ва Германия давлатларидан келтирилган. Мазкур чорва моллари “Китоб” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости томонидан тезкорлик ва божхонада яратилган қулайликлар асосида, шунингдек, қонунчиликда белгиланган тартибда божхона тўловларидан имтиёзлар қўлланилган ҳолда божхона расмийлаштирувидан ўтказилган.

Report typo