Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
24 апрел, чоршанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • Кекса аёл бедаво дардга чалинган эрининг илтимоси билан унга ўқ узди

09.03.2023


Кекса аёл бедаво дардга чалинган эрининг илтимоси билан унга ўқ узди

АҚШнинг Флорида штатида яшовчи маҳаллий аёл тузалмас дардга чалинган турмуш ўртоғига қарата ўқ узди. Кейинроқ полиция уни гаров эвазига қўйиб юборган, деб ёзади WOFL манбаси.

76 ёшли Эллен Гилланд Дейтона-Бич шаҳридаги касалхонага тўппонча олиб келган. Кейин аёл у ерда даволанаётган 77 ёшли эри Жерри Гилландни унинг илтимосига кўра отган. 

"Улар буни муҳокама қилиб, қотилликни тахминан уч ҳафта аввал режалаштирган. Улар келишганки, агар Жеррининг соғлиғи ёмонлашаверса, у Эллен ҳаммасига барҳам беришини хоҳлаган", деган тергов билан шуғулланаётган полиция бошлиғи матбуотга.

Аёл қотилликдан сўнг, шунингдек, ўз ҳаёти билан ҳам ҳисоб-китоб қилишни режалаштирган, бироқ ўйлаганини амалга оширишни уддалай олмаган. Уни эрининг шифохонадаги хонасидан олиб чиқиш ва ҳибсга олиш учун полицияга тўрт соат вақт керак бўлган.

Report typo