Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
11 август, пайшанба. 2022 йил                         Махсус версия RU

Ж.ДЎСТОВ

27.06.2022


ЁШ ЛЕЙТЕНАНТЛАР ХИЗМАТГА САФАРБАР ЭТИЛДИ

Жараён

    Қарши шаҳрида Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий авиация билим юртининг навбатдаги битирувчилари – ёш лейтенантларга диплом ва кўкрак нишонлари топширилди.

Битирув маросимида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг ўринбосари – Ҳаво ҳужумидан мудофаа ва ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони генерал-майор Аҳмад Бурхонов, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, генерал-майор Зайнобиддин Иминов сўз олиб, битирувчиларни қутлашди, уларга таълим тарбия берган устозлари ва ота-оналарига миннатдорлик билдиришди.

Бундай маросим билим юртининг тарихида йигирма бешинчи бор ўтказилди. Бу йил авиация соҳасида 5 йил давомида таълим-тарбия олган ва интеллектуал жиҳатдан етук, мантиқий фикрлай оладиган, зарур касбий тайёргарликка эга бўлган 31 нафар битирувчи – ёш офицерлар миллий армиянинг Ҳаво ҳужумидан мудофаа ва ҳарбий ҳаво кучлари сафига “учирма” бўлди.

-  Авиация билим юрти биз учун ҳаёт мактаби бўлди, - дейди лейтенант Рустам Ғуломжонов. – Беш йил кўз очиб юмгунча бир зумда ўтгандек гўё. Шундай бўлса-да, бу йиллар давомида дунёқарашимиз янада теранлашди, сиёсий, ҳуқуқий билимимиз ортди, касбий тайёргарлигимиз юксалди. Эндиги вазифамиз ана шу эгалланган билим ва тажрибаларни иш фаолиятимизда татбиқ этиш, Ватан тинчлиги, осойишталиги йўлида сафарбар этишдан иборат.

Жанговар самолёт ва вертолётлар парвози олий ҳарбий авиация билим юртининг битирув оқшомига ўзгача завқ бағишлади.

Ж.ДЎСТОВ

 

Report typo