Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
20 апрел, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

А.МУРОДОВ

15.06.2022


ЁҚИЛҒИ-ЭНЕРГЕТИКА МУАММОЛАРИ ВА ТАДҚИҚОТЛАР

Анжуман

Москва давлат бошқарув университети, Санкт-Петербург архитектура ва қурилиш университети, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ҳамда Тожикистон техника университети ҳамкорлигида “Ёқилғи-энергетика комплексининг долзарб муаммолари” мавзуида V халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди.

- Видеомулоқот тарзида ташкил этилган анжуманда институтнинг энергетика факультети муқобил энергия манбалари кафедрасида таҳсил олаётган докторант изланувчилар ва соҳа олимлари томонидан энергия тежамкорлик ва қайта тикланувчи энергия манбалари йўналишида 10 дан ортиқ илмий маърузалар қилинади, - дейди Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти проректори Ғулом Узоқов. - Бундан ташқари, сўнгги йилларда олиб борилган илмий ишлар натижаларининг тақдимоти ўтказилди.  Бу каби халқаро анжуманларда қатнашиш, ўз навбатида, ёш олимларнинг билим ва малакалари янада кенгайишига хизмат қилади.

Анжуманда институт олимлари томонидан қуёш коллекторида сувни иситиш тизими, қаттиқ маиший чиқиндиларни қуёш энергияси асосида қайта ишлаш бўйича экспериментал тадқиқотлар натижалари, биомассадан ёқилғи олиш учун пиролиз қурилмасининг назарий тадқиқи, Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудида шамол энергиясидан фойдаланиш истиқболлари ва микро ГЭСларнинг ҳисоблаш алгоритмлари ва моделлаштириш каби мавзулардаги маърузалар орқали долзарб масалалар муҳокамага қўйилди.

А.МУРОДОВ

Муаллиф олган суратларда: халқаро анжумандан лавҳалар.

 

Report typo