Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
20 апрел, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

15.01.2021


Йирик экспортчи Европа ва Осиёга нефть етказиб беришни камайтиради

Саудия Арабистони Европа ва Осиёдаги импортёрлар учун нефть хом ашёси етказиб бериш ҳажмини қисқартиради.

Қироллик ихтиёрий тарзда февраль ва март ойларида нефть қазиб олишни бир миллион баррелга қисқартиришни режалаштирган, деб ёзади Bloomberg. Ана шунинг ортидан айтилган қитъалардаги тўққиз харидорга экспортни амалга ошириш камайтирилади.

Нефть етказиб беришни қисқартириш Осиёда ушбу хом ашёга бўлган талабнинг пастлаши билан мувофиқ келади. Бинобарин, Осиёнинг айрим нефтни қайта ишлаш корхоналари "Saudi Aramco" компаниясидан февраль ойида кутилганидан 20-30 фоиз кам хом ашё сотиб олади. Бу даврда Европага нефть етказиб бериш эса умуман режалаштирилмаган. Аввалроқ, аниқроғи январь ойи бошида Саудия компанияси Осиё ва АҚШ бозори учун ушбу хом ашё нархини оширганди.

Маълум қилинганидек, Россия ва Қозоғистон февраль ва март ойларида Саудия Арабистони ишлаб чиқарувчилари қисқартириши ҳисобидан нефть қазиб олишни оширади. Бу борада ОПЕК+ (нефть экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти) доирасида келишувга эришилган.

Россия бош вазири ўринбосари Александр Новакнинг таъкидлашича, қиролликда нефть қазиб олиш ОПЕК+ доирасидаги келишувга асосан қўшимча қисқартирилиши "Янги йил совғаси" бўлди.

Report typo