Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси смартфон платаларидан олтин ажратиб олишга муваффақ бўлди, аммо...

29.09.2022


Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси смартфон платаларидан олтин ажратиб олишга муваффақ бўлди, аммо...

Хитойнинг Weibo ижтимоий тармоғидаги Chef Alchemist нек (тахаллус)ли фойдаланувчи қанча олтин ажратиб олиш мумкинлигини аниқлаш учун 210 та смартфон босма платаси (юзасида қувват ўтказувчи электрон тизим занжирини ҳосил қилувчи қисм)ни сотиб олди. Кўринишидан, тажриба учун сарфланган маблағ якунда ундан олиш мумкин бўлган фойдадан анча ошиб кетган. Бу ҳақда My Drivers нашри хабар ёзган.

Ишқибоз платалар микросхемасидан қимматбаҳо металлни ажратиб олиш учун бир нечта давомли кимёвий реакцияларни амалга оширди. Натижада у атиги 0,41 грамм олтин ажратиб олишга муваффақ бўлди. Бундай "нўхатча"нинг бозор нархи тахминан 30 долларга тенг. Ваҳоланки, фақатгина платаларни сотиб олишнинг ўзи Chef Alchemist учун 315 долларга тушган.

Гарчи устахона шароитида микросхемадан олтин ажратиб олиш мутлақо фойдасиз бўлсада, нашр яхши ташкил этилган корхона миқёсида электрон чиқиндиларни қайта ишлаш кўринишидан жуда даромадли бизнес бўлиши мумкинлигини таъкидлайди. Хитойлик журналистларнинг шу талқинда қилган ҳисоб-китоби бўйича, мобил телефонларнинг 1 миллионта платасидан 16 тонна мис, 350 килограмм кумуш, 34 килограмм олтин ва 15 килограмм анча қимматбаҳо металл - палладий олиш мумкин. 

 

Report typo