Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Шоҳиста БОЗОРОВА

09.06.2022


“INNOWOMENWEEK” ҳафталиги аёлларнинг инновацион ташаббусларига замин яратди

Қарши шаҳридаги Ишга марҳамат мономарказида “INNOWOMENWEEK” хотин-қизларининг инновацион ҳафталиги очилиш маросими бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимлиги, вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ҳамда вилоят “Ихтирочи аёллар уюшмаси  ҳамкорлигида ташкил этилган бу ҳафталикни ўтказишдан мақсад аёлларнинг инновацион ғоялари, лойиҳа ва ишланмаларини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик ва ҳунармандчилик фаолиятига кенг жалб қилиш орқали ишсиз, имконияти чекланган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган хотин-қизлар бандлигини таъминлашдир.

Тадбирда тадбиркор ва ҳунарманд хотин-қизларнинг инновацион маҳсулотлари  кўргазмаси ташкил қилиниб, ўз бизнесини бошламоқчи бўлган хотин-қизлар учун ўқув машғулотлари, психологик тренинглар ўтказилди.

Шунингдек, ҳафталик доирасида Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ва Қарши давлат университетида олима ва ихтирочи хотин-қизлар иштирокида семинар бўлиб ўтди. Унда “Лалмикор деҳқончиликда деградацияга учраган тупроқларнинг унумдорлигини тиклаш ва оширишда инновацион технологияларни ишлаб чиқиш, Саноат корхоналарида газдан олтингугуртни тозалаш цехида иш жараёнини автоматлаштириш учун адаптив фильтрлардан фойдаланиш”, “Қашқадарёда пахта ва нитрон толали матоларни фаол бўёқлар билан гулбосишда қуюқлаштирувчи полимер композициялар яратиш”, “Ўзбекистонда етиштирилган соя донидан ТОФУ маҳсулотини ишлаб чиқариш”, “Ҳудудларда чорвачилик тармоғига ахборот консалтинг ва инновацион хизматларни кўрсатувчи онлайн платформа ва мобил иловани яратиш”  ва бошқа лойиҳалар бўйича маърузалар тингланди.

Семинар якунида энг муносиб деб топилган лойиҳалар танлаб олиниб, 15 нафар олима аёлларга вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармасининг сертификатлари топширилди.

“INNOWOMENWEEK”  хотин-қизларининг инновацион ҳафталиги шанба куни Шаҳрисабз шаҳрида якунланади.

Шоҳиста БОЗОРОВА

Report typo