Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
3 октябрь, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

29.03.2022


“Қийин давр”ми ёки “узоқ муддатли таназзулнинг бошланиши?”

NBC News ўтказган сўровнома натижаларидан аён бўлишича, америкаликларнинг ярмидан кўпи мамлакатда АҚШнинг дунёдаги етакчилик мавқеини йўқотишига олиб келувчи узоқ муддатли инқироз бошланди, деб ҳисоблайди.

Респондентларга сиз АҚШдаги жорий вазиятни “қийин давр” ёки “мамлакат ортиқ дунёда етакчилик мавқеини эгаллаб тура олмаслигига олиб келувчи узоқ муддатли таназзулнинг бошланиши” деб ҳисоблайсизми, деган савол берилган. Эълон қилинган натижалардан кўринишича, сўровнома қатнашчиларининг 53 фоизи Америкадаги жорий вазиятни “узоқ муддатли инқирознинг бошланиши”, 44 фоизи эса “қийин давр” дея баҳолаган. Бинобарин, ўтган йил декабрь ойида респондентларнинг 48 фоизи узоқ муддатли инқироз кутилаётгани билдирган бўлса, ноябрда бу кўрсаткич 54 фоизни ташкил қилган эди, дейилади тадқиқотда.

Сўровнома 18 мартдан 22 мартгача бўлган даврда минг нафар респондент ўртасида ўтказилган. Улардан 750 нафари саволларга мобил телефон воситасида жавоб қайтарган, хулосадаги хатолик даражаси 3,1-3,49 фоизни ташкил этади.

Шунингдек, америкаликлардан АҚШ президенти Жо Байден Украина атрофида кузатилаётган ҳолатга тўғри муносабат қила олишига уларнинг ишончи қай даражада экани сўралган. Кўринишидан, бу борада атиги 12 фоиз одам амалдаги давлат раҳбарига тўлиқ, 27 фоизи кичик даражада ишонади. Сўралганларнинг 44 фоизида эса фавқулодда кичик ишонч бор.

Байден рейтинги 40 фоиз даражага қадар қулаган, 55 фоиз одам АҚШнинг жорий президенти фаолиятини умуман маъқулламайди, дейилади сўровнома хулосасида.

Report typo