Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
19 апрел, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Таълим
  • GTL заводида олий таълим муассасаларининг инновацион илмий марказлари иш бошлади

28.03.2022


GTL заводида олий таълим муассасаларининг инновацион илмий марказлари иш бошлади

 

Интеграция

“Uzbekistan GTL” заводида Қарши муҳандислик-иқтисодиёт ва Бухоро муҳандислик-технология институтларининг инновацион илмий марказлари фаолиятига старт берилди.

Бу ҳақда хабар тарқатган “Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизматининг маълум қилишича, март ойи якунига қадар заводда юртимизнинг яна бир қатор олий таълим муассасалари, хусусан, Тошкент давлат техника ва Янги Ўзбекистон университетлари ҳамда Тошкент кимё-технология институти учун мўлжалланган худди шундай марказларни очиш режалаштирилган.

-  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан GTL заводининг тантанали очилиш маросимида завод негизида талабалар ва профессор-ўқитувчилар учун таълим-ишлаб чиқариш жараёнини узвий боғлаш бўйича топшириқлар берилган эди, - дея эслатилади матбуот хизмати хабарида.

Ҳозирги пайтда мажмуада бу топшириқларни бажариш ва  илм-фан, таълим ҳамда ишлаб чиқариш жабҳалари вакиллари ўртасида билим ва кўникмалар алмашинуви тизимини янги босқичга олиб чиқиш ҳаракати бошланган.

Ўтган ҳафтада “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари “Uzbekistan GTL” заводида бўлиб, янги марказларда яратилган шарт-шароитлар, уларнинг илмий-техник адабиёт, ўқув қўлланмалари тўпламлари, электрон панелларга юкланган техник чизмалар билан жиҳозланганлик ҳолатини ўрганишди.

Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари GTL заводининг технологик жараёнида муҳим ўрин тутадиган 10-сонли ҳавони ажратиш қурилмаси ва 30-сонли Фишер-Тропш реакторларида олиб борилаётган якуний ишга тушириш ишлари билан танишишди. Масъул мутахассис ва раҳбар ходимларга корхонада сўнгги босқич тадбирларини жадаллаштириш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.

Суратлар ung.uz сайтидан олинган.

 

Report typo