Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
19 апрел, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Шоҳиста БОЗОРОВА

23.08.2019


ГИМНАСТРАДА — ҲАММА УЧУН

Унда ҳар бир шаҳар ва тумандан 6 нафар 50 ёшдан юқори аёллар ҳамда 10 ёшгача бўлган қизлардан иборат 15 та жамоа иштирок этди.

Жамоалар мусобақа дастурига кўра, миллий мусиқий композиция асосида ўз чиқишларини намойиш қилишди. Айниқса, Қарши шаҳри, Китоб, Шаҳрисабз, Касби жамоаларининг чиқишлари томошабинлар томонидан илиқ кутиб олинди.

Қайд этиш жоиз, вилоятимизда хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзига бўлган интилиш тобора кучайиб бормоқда. Айни пайтда 10 мингга яқин умумий спорт секцияларида 400 минг нафарга яқин хотин-қиз мунтазам шуғулланиб келмоқда. Шундан қарийб 100 минг нафарга яқини уй бекаларидир. Жорий йил давомида ўтказилган 4 мингга яқин мусобақада эса кўплаб хотин-қизлар стол тенниси, волейбол, енгил атлетика, қўл тўпи, баскетбол, стритбол, бадиий гимнастика, сузиш, шахмат-шашка, спорт гимнастрадаси ва югуриш марафонлари кабиларда беллашишди.

Мусобақа якунида иштирокчилар турли номинациялар бўйича вилоят хотин-қизлар қўмитасининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик   совғалари билан тақдирланди.

Шоҳиста БОЗОРОВА

Муаллиф олган сурат.

Report typo