Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
28 март, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • Фуқаро карантин қоидасини бузди, деб ИИБ идорасига олиб келинганди, ёнидан марихуана чиқди

07.08.2020


Фуқаро карантин қоидасини бузди, деб ИИБ идорасига олиб келинганди, ёнидан марихуана чиқди

Карантин қоидаларига риоя этиш кишилар саломатлигини асраш билан бирга касаллик занжирини узишда муҳим омил саналади. Шундай экан, белгиланган тартибга,  санитария-гигиена қоидаларига амал қилиш, жамоат жойида юрганда ҳимоя ниқобида бўлишга ҳар бир киши  виждоний вазифа сифатида қараши зарур. Аксинча ҳолларда қонуний чора кўрилишиям ҳеч гапмас.

Қарши шаҳридаги Чақар маҳалласида яшовчи  Т.А. халқ тилида “эски бозор” деб юритиладиган савдо мажмуасида карантин қоидалари талабларига риоя этмасдан юргани учун 14-сонли милиция таянч пунктига олиб келинган. Унинг хатти-ҳаракатлари ходимларда шубҳа уйғотгани сабабли эгнидаги кийимлари текширувдан ўтказилганида трикосининг олд ўнг чўнтагидан қоғозга ўралган марихуана гиёҳвандлик воситаси чиқди. Оғирлиги 3,2 грамм экан.

Вилоят ИИБдан маълум қилишларича, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Report typo