Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
20 апрел, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

30.09.2020


Энг кўп қорамол - Қашқадарёда

2020 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, барча тоифадаги хўжаликларда йирик шохли қорамоллар бош сони 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 127,4 минг бошга кўпайиб, уларнинг умумий сони 12 миллион 611 минг 800 минг бошга етган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, республикадаги жами йирик шохли қорамоллар бош сонининг 93,4 фоизи деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари ҳиссасига тўғри келади.

Йирик шохли қорамоллар умумий бош сонининг энг асосий улуши Қашқадарё вилояти ҳиссасига тўғри келмоқда – 12,4 фоиз. Кейинги ўринда Самарқанд (12,2 фоиз), Бухоро (9,6 фоиз) вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси (8,7 фоиз) қайд этилган.

Report typo