Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
11 октябрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

10.02.2022


Экс-президентдан "умуммиллий мулк" қайтариб олинди

 

Америка архивлар ва ҳужжатлаштириш миллий бошқармаси (NARA) мутахассислари Флоридадаги собиқ президент Дональд Трампга тегишли Мар-а-Лаго резиденциясидан сиёсатчининг расмий ёзишмалари жойланган бир неча қутини олиб чиқиб кетди, ҳужжатлар орасида Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин билан алмашилган хатлар ҳам бор, дея хабар беради РИА Новости. 

"The Washington Post" газетаси ёзишича, ушбу ҳужжатларни Оқ уйдан Трампнинг ўзи ташиб кетган. Улар 1978 йилда қабул қилинган президент ҳужжатлари тўғрисидаги қонун доирасида қайтариб олинган. Бинобарин, ана шу қонунда собиқ давлат раҳбарининг расмий ёзишмалари "умуммиллий мулк" ҳисобланиши қайд этиб қўйилган.  

Трамп резиденциясидан олиб кетилган ёзишмалар орасида Оқ уй собиқ хўжайинининг ўзи "севимли" деб атаган Ким Чен Инга тегишли мактуб, шунингдек, Барак Обаманинг 2016 йилдаги мурожаати ҳам бўлган. 

Бу ҳолатда, муносабат сўралган экспертларнинг фикрича, Трамп қонунни бузгани ва архив ҳужжатларини ташиб кетгани учун жавобгарликка тортилиши даргумон. Оқ уй собиқ ходимининг қайд этишича, экс-президент ҳаракатларида ғараз ният бўлмаган, у ҳужжатларни "ишда битимларни кузатиб боришга одатланиб қолгани туфайли" олган.

 

 

Report typo