Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ш.ҲАСАНОВ

26.04.2022


ЭГРИ ИШНИНГ СЎҚМОFИ

Бугунги кунда мамлакатимизда ишнинг кўзини биладиган, тадбиркорлик билан шуғулланаман, ҳам ўз оиламга ортиқча даромад олиб келаман, ҳам жамиятга, ёнимдаги инсонларга нафим тегади, деган кишилар учун кенг имкониятлар яратиб берилган.

Хусусан, ишбилармонлар банкдан кредит олиб, бирор бир соҳада тадбиркорлик бошлаши ёки бошлаган ишларини ривожлантириши мумкин.

Аммо, афсуски бу каби имкониятлардан ғайриқонуний мақсадларда фойдаланиб, ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш учун давлатимиз томонидан ажратилаётган пулларни талон-торож қилишни ўйлайдиганлар ҳам йўқ эмас. Нишон туманилик Дилафзо Фаёзова (исм ва фамилияси ўзгартирилган - таҳририятдан) қилмиши бунга яққол мисол бўлади олади.

У ўзи раҳбарлик қилаётган хусусий корхонада пуллик маиший хизматларни йўлга қўйиш учун "Агробанк"нинг Нишон тумани филиалидан 500 миллион сўм миқдорида кредит олгач, ушбу пуллар керакли жиҳозларни сотиб олиш учун ҳудуддаги корхоналардан бирига ўтказиб берилади.

Дилафзо Фаёзова ҳақиқатан ҳам ўз бизнес-режасида айтилган жиҳозларни сотиб олгани ва тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётгани ҳақида банкка тегишли ҳужжатларни тақдим этади ҳам.  Аммо ўтказилган мониторинг жараёнида маълум бўладики, у аслида ҳеч қандай жиҳоз харид қилмаган, пулларни эса нақдлаштириб, ишлатиб юборган экан.

Хўш, кейин нима бўлди дерсиз? Дилафзо Фаёзова тижорат банкига етказилган зарар тўлиқ қоплади. Боз устига, суд томонидан унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробари миқдорида жарима жазоси ҳам тайинланди.

Ш.ҲАСАНОВ,

Жиноят ишлари бўйича Нишон тумани суди раиси

 

Report typo