Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

30.09.2020


Дунё математиклари замонавий йўналишларни муҳокама қилишди

Қарши давлат университетида “Замонавий стохастик моделлар ва актуар математика муаммолари” (“Modern stochastic models and problems of actuarial mathematics”) мавзусида онлайн илмий конференция ташкил этилди.

Ўзбек, инглиз ва рус тилларида олиб борилган конференция ишида математиканинг тасодифий жараёнлар, молиявий ва актуар математика, динамик тизимлар, алгебраик структуралар каби замонавий йўналишларида сўнгги натижалар муҳокама қилинди.

Ўзбекистонлик мутахассислар билан бир қаторда Австралия, Канада, Сербия, Жазоир, Россия, Грузия, Қозоғистон каби давлатларнинг таниқли олимлари ва ёш тадқиқотчилари маърузалари қизиқиб тингланди.

Саралаб олинган маърузалар кенгайтирилган кўринишда SCOPUS базасида индексланувчи “Communications on Stochastic Analysis” (АҚШ) журналида чоп этилади.

Report typo