Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • Делегатлардан олий даражадаги ҳафталикка эмланган ҳолда келиш сўралди

21.09.2021


Делегатлардан олий даражадаги ҳафталикка эмланган ҳолда келиш сўралди

БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш халқаро ташкилот Бош ассамблеясининг 21-27 сентябрь кунлари ўтадиган олий даражадаги сессиялари ҳафталигига таклиф этилган барча меҳмонларни, агар тиббий  қарши кўрсатмалар бўлмаса, коронавирусга қарши эмланган ҳолда келишга чақирди.

"Одамларнинг эмланган бўлиши жуда муҳим. Биз йирик тадбирга келадиган барча делегатлар учун Нью-Йорк шаҳрида истагига кўра вакцина олиш имкониятини тақдим этамиз", деган Гутерреш РИА Новости манбасига берган интервьюсида.

"Мен барчани вакцинацидан ўтишга чақираман. Бу аввало уларнинг ўз саломатликлари учун, шунингдек улар қаторида бўладиган жамоатчилик, Бош ассамблея учун жуда муҳим. Умид қиламанки, меҳмонлар эмланган ҳолда келишади, бунга имкон бермайдиган ҳолатлар эса мустасно", дея қўшимча қилан у.

Шу билан бирга халқаро ташкилот Бош котиби қайсидир давлат раҳбари БМТ қароргоҳига вакцинациядан ўтмаган ҳолда кирса, унга қаршилик қила олмаслигини қайд этган.

"Мен ҳеч бир тарзда БМТга келган давлат раҳбарига, агар у коронавирусга қарши эмлаш олмаган бўлса, кириш мумкин эмас деб айта олмайман", деган Гутерреш ўзида бундай ваколат йўқлигига ишора қилиб.

Аввалроқ Нью-Йорк ҳокимияти БМТ Бош ассамблеясининг олий даражадаги ҳафталиги ўтадиган залга кирадиган барча делегатлар ва ходимлар коронавирусга қарши эмланганлиги ҳақида гувоҳнома тақдим этиши лозимлигини талаб қилганди. Шу тўғрисидаги хатни шаҳар мэри офиси БМТ Бош ассамблеяси 76-сессияси раиси Абдулла Шоҳидга юборган.

Натижада Шоҳид давлатларнинг БМТдаги вакилларига халқаро ташкилот биносида ишончга асосланган тизим - делегат кириш жойида рухсатномани кўрсатиб, ўзида охирги 10 кунда Covid-19 билан касалланиш белгилари кузатилмагани, инфекция юқтирган одам билан мулоқотда бўлмагани, унга вирус аниқланганлиги ташхиси қўйилмаганини тасдиқлаши кераклиги талаби амалда эканлиги ҳақида ёзилган хат йўллаган.

Report typo