Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
24 апрел, чоршанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • “ДЎСТЛИК” ОРДЕНИ, “ШУҲРАТ МЕДАЛИ” ВА “ФАОЛ ТАДБИРКОР” КЎКРАК НИШОНИ

22.08.2022


“ДЎСТЛИК” ОРДЕНИ, “ШУҲРАТ МЕДАЛИ” ВА “ФАОЛ ТАДБИРКОР” КЎКРАК НИШОНИ

Президент фармонига биноан 20 август – Тадбиркорлар куни муносабати билан мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган соҳа вакилларидан бир гуруҳи мукофотланди. Шунингдек, бу сана арафасида давлат раҳбарининг фармойишига асосан юртимизда муваффақиятли фаолият юритаётган ишбилармонлардан яна 100 нафари “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирланди. Қувонарлиси, мукофотланганлар орасида қашқадарёлик тадбиркорлар ҳам.

Хусусан, фармонга мувофиқ, мамлакатимизда тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, давлат-хусусий шерикчилик муносабатларини кенг жорий этиш борасида яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, республикамизнинг иқтисодий қудрати ва экспорт салоҳиятини оширишга катта ҳисса қўшиб келаётгани, ўзининг ташаббускорлиги, билим ва тажрибасини яққол намоён этиб, соҳага инвестицияларни жалб қилиш, лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш йўлида алоҳида ибрат ва намуна кўрсатаётгани, шунингдек, жамиятда ўзаро кўмак, саховат ва меҳр-оқибатни кучайтиришга қаратилган эзгу ишлардаги фаол иштироки учун вилоятимиздан қуйидагилар орден ва медаль билан мукофотланди:

“ДЎСТЛИК” ОРДЕНИ БИЛАН

Эргашев Нурбек Хайдарович - Қарши шаҳридаги “Sulton Tex Group” хусусий корхонаси директори

“ШУҲРАТ” МЕДАЛИ БИЛАН

Қаролов Санжар Исмоилович – Қарши туманидаги “Қарши агрокластер” масъулияти чекланган жамияти кузатув кенгаши раиси

 Фармойишга асосан эса иқтисодиётимизнинг барқарор ривожланишини таъминлаш, мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш, экспорт салоҳиятини ошириш, янги иш ўринларини яратиш, инновацияларни жорий этиш, солиқларни ўз вақтида тўлаш, етук мутахассисларни тайёрлашда алоҳида ибрат кўрсатаётган, шунингдек, бизнесдаги муваффақиятлари ҳамда ижтимоий фаоллиги билан барчага намуна бўлаётган қашқадарёлик қуйидаги тадбиркорлар “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирланди:

Алламурадов Ибодулла Холмуминович – “Qamashi tekstil” МЧЖ раҳбари;

Асланова Рухсора Олим қизи – “Dil Arx” МЧЖ раҳбари;

Каримов Нурбек Каримович –  “Sunny land export” МЧЖ раҳбари;

Саломова Наргиза  Турдимуродовна – “Sitora imkon plyus” НТМ раҳбари;

Туранов Абдурасул Ашурович – “Dormers Co Ltd” МЧЖ раҳбари;

Шарахмедов Шокарим Шарасулович – “Shahrisabz textile” МЧЖ раҳбари.

Шу ўринда эслатиш жоизки, ўтган йили 20 август куни Ўзбекистон тарихида илк бор давлатимиз раҳбари тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказиб, унда 10 мингга яқин тадбиркор иштирок этган эди. Тадбиркорлар томонидан билдирилган 15 мингдан ортиқ таклиф муҳокама қилинди.

Очиқ мулоқот доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Президентнинг шу йил 19 августдаги қарорига асосан “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони таъсис этилди. Ҳужжатда белгиланганидек, “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, иш ўринларини яратиш, инновациялар жорий қилиш, солиқларни ўз вақтида тўлаш, маҳсулот ва хизматларни экспорт қилиш, етук мутахассислар тайёрлаш ҳамда бизнесдаги муваффақиятлари ва ижтимоий фаоллиги билан барчага намуна бўлаётган тадбиркорлар тақдирланади. Нишон ҳар йили 20 август – Тадбиркорлар куни арафасида тантанали вазиятда топширилади ва у билан тақдирланган шахслар ҳақида ҳар йили “Йилнинг илғор тадбиркорлари” китоби чоп этиб борилади.

Report typo