Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
3 октябрь, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • Чет эл фуқароси билан қуриладиган никоҳ қандай расмийлаштирилади?

Ситора МУСАЕВА

09.03.2022


Чет эл фуқароси билан қуриладиган никоҳ қандай расмийлаштирилади?

Билиб қўйган яхши

Исломдаги энг муқаддас тушунчалардан бири никоҳдир. Никоҳ қуришнинг ҳам бир қатор диний ва дунёвий талаблари бор. Бинобарин, улар инкор этилса, никоҳ ҳақиқий ҳисобланмайди.

Бизда асосан юртдошлар ўртасида ўзаро никоҳ қуриш ҳолатлари кўп кузатилсада, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар билан умр йўлини боғлашга аҳд қилаётган ўзбекистонликлар ҳам учрайди. Уларнинг никоҳини расмийлаштириш жараёни қандай кечиши эса кўпчилик учун қизиқ.

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларида белгилиб қўйилганидек, Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ФҲДЁ органларида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг МДҲ мамлакатлари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар билан никоҳини қайд этиш ҳамда чет эл фуқаролари ўртасидаги никоҳни қайд этиш умумий асосларда амалга оширилади.

Ўзбекистон фуқароси ва чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар ўртасидаги никоҳни қайд этиш агар чет эл фуқаросининг ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасида бўлиш визаси никоҳ тузиладиган кунда ҳақиқий бўлсагина амалга оширилади.

Бунда чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг никоҳга кириш ҳақидаги аризасига унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси ҳамда чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг никоҳда турмаслиги ҳақидаги белгиланган тартибда легализация қилинган ёки апостиль қўйилган ҳужжат (давлат тилидаги таржимаси билан бирга) илова қилиниши лозим.

ФҲДЁ органи томонидан никоҳ қайд этилгандан кейин Ўзбекистон Республикаси фуқароси билан никоҳга кирган шахс фуқароси бўлган хорижий давлатга никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги хабарнома белгиланган тартибда юборилади.

Ситора МУСАЕВА,

Қарши шаҳар ФҲДЁ бўлими мудираси (t)

Report typo