Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
19 апрел, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Таълим
  • Чекка ҳудуддаги мактабларга бориб дарс ўтадиган ўқитувчиларга 11 миллион сўм устама берилиши мумкин

05.01.2021


Чекка ҳудуддаги мактабларга бориб дарс ўтадиган ўқитувчиларга 11 миллион сўм устама берилиши мумкин

Хабарингиз бор, Президентнинг 2020 йил 29 декабридаги Мурожаатномасида чекка ҳудудлардаги мактабларга бошқа ҳудуддан келиб ишлаётган ўқитувчиларни рағбатлантириш ҳақида ҳам сўз борган эди.

Шунга мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси қарори билан вилоятимизда бошқа жойдан келиб фаолият юритаётган педагогларга махсус устама белгиланадиган ҳудудлар рўйхати шакллантирилди.

Ҳали ўзгариши мумкин бўлган рўйхатда айни вақтда Қарши туманидаги Поштон, Чўлибўстон, Боғобод, Ҳилол, Керайит, Хонобод; Ғузордаги Қоракўл; Деҳқонобод туманининг Сарчашма, Теракли, Бошчорбоғ, Оққишлоқ, Торқопчиғай, Ойбек, Обиравон, Дуоб, Чашмаимирон, Чилгаз; Қамаши туманининг Катта ўра; Косондаги Олачабоб, Уйрот, Хўжақудуқ; Нишон туманидаги Дўстлик, Қирққулоч; Касбидаги Чўлқувар маҳаллалари ўрин олган.

Шу билан бирга, Чироқчи туманидаги Лангар, Айритом, Тарағай, Қуруқсой, Гулистон, Шўрбозор, Хушали, Янгиҳаёт, Талоқтепа, Қўшанҳор, Эски Ангор, Пахталисой, Умақай, Шўрқудуқ, Наврўз, Галабек, Қаноатли, Тошли маҳаллалари, Шамолқудуқ, Оққудуқ қишлоқлари; Шаҳрисабз туманидаги Ғилон, Сарчашма, Кўл; Яккабоғ туманидаги Татар маҳаллаларидаги мактабларга бориб дарс ўтадиган ўқитувчиларга устама берилиши кўзда тутилган.

Қайд этилишича, мазкур ҳудудлардаги мактабларга узоқдан келиб ишлаётган ўқитувчиларга 11 миллион сўмдан кўпроқ бир марталик ёрдам пули берилиши мумкин.

Report typo