Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
24 апрел, чоршанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Лола ЎРОҚОВА

20.10.2020


Биласизми?

Дунёда 7 мингга яқин тил бўлиб, уларнинг фақат 200 га яқинига давлат тили мақоми берилган.

* * *

 Мавжуд тилларнинг тенг ярми саккизта давлат - Мексика, Индонезия, Камерун, Бразилия, Ҳиндистон, Хитой, АҚШ ва Россия ҳудудида учрайди.

* * *

Ўзбек тили сўзлашувчилар сони бўйича дунёда 27-ўринда туради.

* * *

Жорий йилдан бошлаб мамлакатимизда 21 октябрь - "Ўзбек тили байрами" куни сифатида нишонланади.

* * *

Дунё мамлакатларига назар солсак, 20 апрель - хитой, 23 апрель - испан,  15 май - форс, 6 июнь - рус, 1 август - озарбайжон, 26 сентябрь - турк, 9 декабрь - итальян, 18 декабрь - араб тили куни сифатида белгиланган.

* * *

Тил яшаб қолиши учун унда камида бир миллион киши сўзлашиши керак. Айни пайтда бундай тиллар 250 тадир ва улар орасида ўзбек тили ҳам бор.

* * *

Инсоният тарихида 9 мингдан ортиқ тил мутлақо йўқолиб кетган.

* * *

Европада 50, Тинч океани минтақасида 200 тил йўқолиб кетиш арафасида турибди.

* * *

Африкадаги 1400 тилдан 600 таси келажакда, 250 таси яқин орада йўқолиши ҳақида бонг урилмоқда.

* * *

Энг кўп тилли мамлакат сифатида Ҳиндистон тан олинади. Бу мамлакатда аҳоли 845 тил ва лаҳжада сўзлашади. Айрим маълумотларда эса бу рақам икки баробар кўп кўрсатилган.

* * *

Она тилимиз туркий тиллар оиласига мансуб бўлиб, бу оила жами ўттиздан ортиқ тилни бирлаштиради. Ушбу тилларда 250 миллиондан зиёд киши сўзлашади.

* * *

Жаҳон аҳолисининг йирик қисми сўзлашадиган тиллар рўйхатида ўзбек тили туркий тиллар орасида турк тилидан кейин иккинчи ўринда, МДҲ давлатлари орасида рус ва украин тилларидан кейин учинчи ўринда туради.

* * *

2015 йилда таниқли ўзбек тилшуноси Абдузуҳур Абдуазизов  жаҳоннинг йирик қисми сўзлашадиган 40 та тилнинг рўйхатини тузди. Шунга кўра, хитой тили биринчи, инглиз тили иккинчи ва ҳинду тили учинчи ўринда туради. Бизнинг она тилимиз мазкур рўйхатнинг 34-поғонасида жойлашган.

Лола ЎРОҚОВА тайёрлади.

Report typo