Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Н.ХЎЖАЕВ

18.12.2020


Байрам шукуҳи

Барча учун бирдек севимли Янги йил байрамига ҳам саноқли кунлар қолмоқда. Шу муносабат билан аҳолига байрамона кайфият улашиш, бўш вақтини мазмунли ва мароқли ўтказиш мақсадида вилоятимизда 17 декабрдан турли кўнгилочар тадбирлар ва лойиҳаларга старт берилди.

Бунда Республика махсус комиссиясининг Янги йил байрами тадбирларини ўтказиш бўйича баёноти, тегишли тавсияларига асосий эътибор қаратилмоқда. Гарчи юртимизда коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи 97 фоизга етган бўлса-да, бу касаллик буткул бартараф этилди, дегани эмас. Шундай экан, ҳар бир киши санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этиши, ўзи ва бошқалар саломатлигини хавф остига қўймаслиги даркор.

Айтиш ўринли, байрам эсда қоларли бўлиши учун мутасаддилар томонидан зарур чоралар кўрилди, арчалар ясатилиб, қўшимча безак ва декорациялар ўрнатилди. Вилоят мусиқали драма театри олдида 35 метрли, шунингдек, темир йўл вокзали ва Одина масжиди ёнида ҳам улкан арчалар қад ростлади.

Томошалар Қорбобо ва Қорқиз, турли эртак ва мультфильмлар қаҳрамонлари, эстрада хонандалари чиқишлари билан янада шукуҳли ўтмоқда.

Яна бир эътиборли жиҳати, байрам муносабати билан аҳоли гавжум жойларда арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркалари ҳам ташкил этилмоқда.

Н.ХЎЖАЕВ

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

Report typo