Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
21 апрел, чоршанба. 2021 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Таълим
  • БААда тўп сураётган футболчи Қаршида ярим миллион долларлик боғча очди

Н.ХЎЖАЕВ

30.03.2021


БААда тўп сураётган футболчи Қаршида ярим миллион долларлик боғча очди

Бугун Қарши шаҳрида 150 ўринли нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросими бўлиб ўтди. “Chiссо-29” деб номланган мазкур муассаса ҳозирда Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, Бирлашган Араб Амирликларининг “Шаржа” клубида тўп сураётган чироқчилик Отабек Шукуров ҳомийлигида 500 минг АҚШ доллари ҳисобига барпо этилди.

Боғчада болажонлар учун барча шароитлар яратилган бўлиб, алоҳида овқатланиш хонаси, спорт зали ва ёзги футбол майдончаси ҳам ташкил этилган. 35 киши эса доимий ишли бўлди.

Муассаса очилишида мактабгача таълим бошқармаси, ҳокимият, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, келгуси фаолиятга муваффақият тилашди.

Маълумот ўрнида айтиш ўринли, Отабек Шукуров “Машъал” футбол клуби тарбияланувчиси бўлиб, фаолияти давомида “Бухоро”, “Бунёдкор”да ўйнаган, ҳозирда эса БААнинг “Шаржа” клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.

Қарши шаҳар ҳокимлигидан билдиришларича, шу куни яна бир нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолият бошлаб, шу тариқа вилоят марказидаги боғчалар сони 150 тага етди.

Н.ХЎЖАЕВ

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

Report typo