Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
19 апрел, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

17.12.2021


БЎЛАР БОЛА БОШИДАН…

Форум

Вилоят Ёшлар марказида “Ўзбекистон ёшлар форуми – 2021” ойлиги доирасида “Келажак лидерлари” форуми ўтказилди.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қашқадарё филиали, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил қилган тадбирда “Келажак лидерлари” клуби аъзолари, фаол ёшлар иштирок этди.

Форум кун тартиби “Иқтидорли ёшлар орасидан янги авлод захира кадрлари – келажак лидерларини шакллантирамиз” деган ғоя асосида қурилган бўлиб, унда вилоят ҳокими ўринбосари Рустам Йўлдошев, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қашқадарё филиали раҳбари Бехзод Жўраев, Ўзбекистон Қаҳрамони Муҳаббат Шарапова сўзга чиқиб, Ўзбекистон ёшлари учун яратилган шароитлар, улардан кутилаётган натижалар, замонавий раҳбар кадрларга қўйиладиган талаблар ҳақида гапирди.

Тадбирда “Келажак лидерлари” клуби аъзолари Маҳлиё Шукурова, Нурбек Суяров, Мафтуна Саидова ва Лола Раҳматуллаева ёшларнинг инновацион илмий-тадқиқотлари, давлат бошқаруви органлари кадрлар салоҳиятини такомиллаштириш, ёшлар, айниқса ёш хотин-қизларни давлат хизматига кенг жалб этиш каби мавзуларда тақдимот ўтказди.

Форум сўнгида фаол иштирокчилар рағбатлантирилди, Қарши шаҳридаги тарихий обидалар ҳамда Қатағон қурбонлари хотираси музейига саёҳат уюштирилди.

Шоҳиста БОЗОРОВА

 

Report typo