Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
15 август, шанба. 2020 йил                         Махсус версия RU

08.07.2020


Қашқадарёда касалланиш сони кескин кўпайди

2020 йил 8 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10 минг 838 нафарни ташкил этмоқда. Бир кечада 168 кишида (161 нафари – Қашқадарёда) коронавирус аниқланди.

Вилоятимиздаги янги касалланиш ҳолатларининг 127 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 34 нафари аҳоли орасида аниқланган. Бироқ вазирлик томонидан ушбу касалланиш ҳолатлари айнан қайси ҳудудлардан эканига аниқлик киритилмади.

Ваҳоланки, вирус юқтирган беморлар ҳудуди аниқ айтилса, кишиларда хавфдан огоҳ бўлиш, сергаклик янада ошарди.

Шундай қилиб, вилоятда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 365 нафарга етди. Шундан 1 та ўлим ҳолати қайд этилган, 173 киши тузалиб чиққан.

 

Report typo