Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Собир НАРЗИЕВ

14.06.2019


"АРШИН МАЛ АЛАН" ЎЗБЕКЧА ТАЛҚИНДА

Узеир Гаджибеков Озарбайжон халқи маданияти ва санъати ривожига улкан ҳисса қўшган инсондир. У ўз замонасининг етук мусиқашунос олими, чолғучиси, бастакори, бир сўз билан айтганда, санъат фидойиси эди.

Айниқса, Узеир Гаджибековнинг номи санъат мухлисларига "Аршин мал алан" мусиқали комедияси орқали яхши таниш. Юзлаб тилларда саҳна юзини кўрган ва барча халқларга бирдай манзур бўлган бу асар мавзу жиҳатдан ҳам умуминсоний бўлган муҳаббатни мадҳ этар экан, у вақт ўтгани сайин ўз жилосини йўқотмайди, аксинча, янада сайқал топиб бораверади.

Асарнинг вилоят мусиқали-драма театри ижодкорлари томонидан ўзбекча талқинда саҳналаштирилишига асос бўлган жиҳат ҳам ундаги миллатларимизга хос бўлган анъана ва урф-одатларнинг умумийлиги, оила, вафо ва садоқат тушунчаларининг олий қадрият сифатида куйланганлигидир. Спектаклда ўзбек қизларининг ибо ҳаёси, қадимий ва асрий анъаналаримиз, ёшларнинг ота-оналар раъйига қарши бормасдан муҳаббат қасрини қуришлик масалалари комик руҳиятда мусиқий жарангдорликдаги озарбайжонча муғомлар орқали акс эттирилган.

Спектаклда ролларни вилоят мусиқали-драма театрининг иқтидорли актёр ва актрисалари ижро этишди.

Собир НАРЗИЕВ

Муаллиф олган суратлар.

Report typo