Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 февраль, пайшанба. 2021 йил                         Махсус версия RU

23.02.2021


Қарши туманида коврак экилмоқда

Маълумотларга кўра, Ер юзида ковракнинг 160 дан зиёд, Ўрта Осиёда 104, Ўзбекистонда эса 50 дан зиёд тури учрайди. Маҳаллий аҳоли уни турига қараб сассиқ коврак, рова, равшак, мўрча камол ва бошқа номлар билан аташади.

Коврак ошқозон-ичак йўлини тозалашда, ангина, бронхит ва нафас аъзолари шамоллаши билан кечувчи бошқа касалликларда фойдали. Кўз касалликларида катарактанинг бошланғич босқичларини самарали даволаш, заҳарли ҳашаротлар чаққанда эса заҳар таъсирини камайтиришда қўллаш мумкин. Буйракдан тош тушириш, псориаз, экзема, терини, жигарни тозалаш ва касалликларни даволаш хусусияти ҳақида Ибн Сино ёзиб қолдирган. Замонавий тиббиётда қатор онкологик касалликлар, бачадон миомаси, простата бези аденомасида коврак ёрдамида ижобий натижалар қайд этилмоқда.

Қолаверса, коврак ўсимлиги томир тортиши, ўпка сили, ўлат, захм, кўк йўтал каби бошқа хасталикларни даволовчи доривор ўсимлик ҳисобланиши билан бирга инсонга қувват берувчи, энергетик балансни ва тонусни тикловчи восита ҳам ҳисобланади.

Кўриниб турибдики, коврак етиштириш кони фойда, қолаверса, унинг шираси экспортидан жуда катта фойда олаётган субъектлар ҳам кам эмас.

Эътиборли жиҳати, Қарши туманидаги Кат маҳалласида жойлашган “Саидов Искандар Соҳиб ўғли” фермер хўжалигига тегишли 25 гектар ер майдонида ҳам коврак экилаётган экан.

Туман ҳокимлигидан билдиришларича, ушбу жараёнда ҳокимлик вакиллари ҳам иштирок этиб, тажрибали ковракчилар йўл-йўриқлари асосида кўмаклашибди. Ҳар бир кўчат оралиғи 40 сантиметрдан белгиланиб, бир гектар ерга 5 килограммгача уруғ экилмоқда. Уруғларни қадашда маҳалладаги вақтинча иш билан банд бўлмаган фуқаролар қатнашмоқда.

Report typo