Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
15 август, шанба. 2020 йил                         Махсус версия RU

Ўз мухбиримиз

24.07.2020


ҚАРИЙБ 100 МИНГ НАФАР АБИТУРИЕНТ

Қашқадарё олийгоҳларига кириш учун онлайн рўйхатдан ўтди

2020-2021 ўқув йили учун Қашқадарёдаги олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига 99 минг 925 нафар абитуриент онлайн рўйхатга олинди.

Бу ҳақда куни кеча Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Тадбирда, шунингдек, ўқишга кириш учун энг кўп ҳужжат рўйхатдан ўтказилган олий ўқув юртлари орасида Қарши давлат университети ҳам борлиги, унда 58 минг 118 нафар абитуриент (24 минг 432 нафари кундузги, 33 минг 686 нафари сиртқи бўлимларда) таҳсил олиш истагини билдирганлиги алоҳида эътироф этилди. Мазкур кўрсаткич бўйича олийгоҳимиз республика бўйича Самарқанд давлат университети (75 минг 325 нафар абитуриент рўйхатдан ўтказилган)дан кейинги иккинчи ўринни эгаллади.

Абитуриентлар энг кўп рўйхатдан ўтказилган таълим йўналишларидан бири ҳам Қарши давлат университетидан - "Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш" таълим йўналиши     сиртқи таълим шакли ўзбек гуруҳига 7945 нафар абитуриент онлайн тарзда ҳужжат топширган.

Шу ўринда эслатиш жоизки, 2020-2021 ўқув йилида Қарши давлат университети бакалавриатига давлат буюртмаси асосида 3325 нафар талабани (шундан 2275 нафарини кундузги, 1050 нафарини эса сиртқи бўлимга) қабул қилиш режалаштирилган.

Шунингдек, янги ўқув йилида вилоятимиздаги қолган олий таълим муассасалари бакалавриатига кундузги ва сиртқи таълим шакллари бўйича давлат буюртмаси асосида тегишли равишда: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтига 2150 ва 550, Тошкент кимё-технология институти Шаҳрисабз филиалига 500 ва 250, Тошкент давлат педагогика университети Шаҳрисабз филиалига 475 ва 150, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Қарши филиалига 450 ва 200, Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиалига 250 ва 100 нафар талаба қабул қилинади.

Умуман олганда, вилоятимиздаги ОТМларга ўқишга кириш истагини билдириб, рўйхатга олинган қарийб 100 минг нафар абитуриентдан 8 минг 400 нафаригина талаба бўлиш бахтига муяссар бўлади. Демак, танлов бир ўринга ўртача 12 нафар ёшни ташкил қилади.

Ўз мухбиримиз

 

Report typo