Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
28 март, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Н.ХЎЖАЕВ

08.09.2018


АНЖУМАН ДАВОМ ЭТМОҚДА

Халқаро мақом санъати анжумани тафсилотларини чет мамлакатлар ва юртимизда кенг ёритиш учун 40 дан ортиқ хорижий ва 100 га яқин маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари аккредитациядан ўтказилди. Тадбир янгиликларини тезкор етказиб бориш мақсадида Халқаро мақом санъати анжумани Матбуот маркази фаолияти йўлга қўйилди.

Шу билан бирга, анжуманнинг расмий maqomforum.uz сайти ишлаб турибди. Ушбу сайтдан тадбир ҳақида нафақат энг сўнгги янгилик ва маълумотларни, балки фото ва видеоматериалларни ҳам олиш мумкин.

Ўз навбатида халқимиз қадим маданияти билан танишиш, миллий куй-қўшиқлардан баҳраманд бўлишни мақсад қилган туристлар, чет эллик қизиқувчилар учун анжуман доирасида вилоятимизнинг диққатга сазовор жойлари бўйлаб саёҳатлар ҳам ташкил этилаётир.

Мақом ижрочилари эса ўз чиқишларига тайёргарлик кўрмоқда. Маълумот учун, улар мақом намуналарининг асл миллий хусусиятлари, бадиий-эстетик маъно-мазмуни, ижро маҳорати, миллий    кийиниш ва саҳна маданияти каби мезонларда баҳоланади.

Н.ХЎЖАЕВ

Report typo