Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
19 апрел, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

30.04.2021


Alphabet соф фойдаси икки ярим бараварга ўсди

Жорий йилнинг биринчи чорагида Google компаниясини тасарруф қиладиган мазкур Америка холдингги қарийб 18 миллиард доллар соф фойда олди. Бу бир акцияга 26 доллардан кўпроқ тўғри келади.

Бунинг учун даромад учдан бир қисмга ортиб, 55 миллиард долларга етди. Тушумлар биринчи навбатда реклама ортидан. 

Субъект таҳлилчиларининг қайд этишича, одамлар сўнгги йил воқеалар ривожидан четда қолмаслик, алоқани тутиб туриш ва вақти чоғлик учун қидирув тизимидан фойдаланиш ва онлайн-хизматларга мурожаат этишда фаол бўлди. Шунингдек, бизнес доиралари рақамлаштиришни тезлаштириш учун интернет хизматлардан бошқалардан кўра кўпроқ фойдаланди.

Биржада асосий савдолар ёпилгани ҳамоно, ҳисобот эълон қилиниши ортидан Alphabet акциялари қарийб 4,5 фоизга кўтарилди.

"Натижалар шунчаки ҳайратланарли. Даромад ўтган йилдаги билан солиштирганда 30 фоизга юқори. Муваффақият рақамли реклама ва анъанавий медиа оқимида қайтди. Бироқ, мени технологик операциялар кўрсаткичи рентабеллиги кўпроқ ҳайратлантиради. У бир йилда 19 фоиздан 30 фоизга сакради. Қизиқ, улар шунчалик кучли потенциални бизнесда рўёбга чиқара олди",  дея фикр билдирган акциялар бозори бўйича таҳлилчи Жон Фриман CNBC телеканалига берган интервьюсида.

Report typo