Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
21 апрел, чоршанба. 2021 йил                         Махсус версия RU

30.03.2021


Қайси ёшдан сўнг озишга уриниш зарарли экани айтилди

Кексайиш ёшидаги кишиларда ортиқча вазндан қутулиш учун ҳаракат бошлаш мақсадга мувофиқ эмас, - дея фикр билдиради врач-геронтолог Юрий Конев Sputnik радиосига берган интервьюсида. 

"Шундай умумий қараш борки, қари ва кексайиш ёшидаги одамларга озиш зарарли. Улардаги вазн ташлашга бўлган уриниш ортидан кузатиладиган моддалар алмашинувидаги ўзгаришлар жисмоний параметрлар ўзгаришига олиб келади. Бу кўрсаткичлар кекса киши соғлиғига акс таъсирдан дарак", дея изоҳлайди мутахассис.

Врачнинг сўзларига кўра, организм керагидан ортиқ овқат талаб қилмаслиги учун инсон вазнни 60 ёшгача нормал ҳолатга келтириб олиши керак.

"Ёшга боғлиқ ҳолда энергияга талаб сусаяди, лекин кенгайган ошқозон   овқат талаб қилаверади. Бунда ихтилоф кўринади: ошқозон бизга очқаганлик ҳақида қанча сигнал бермасин, ёшдан келиб чиқиб, ейиладиган таом ҳажмини камайтириш керак", дея хулоса қилади Юрий Конев.

Аввалроқ терапевт ва диетолог врач Екатерина Бурляева қовоқча (кабачки), бақлажон, бодринг, помидор ва кўкатлар кам калориялиги билан озиш учун ҳар жиҳатдан қўл келадиган маҳсулотлар экани ҳақида гапирганди.

Report typo