Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Маданият
  • Абдулла Орипов ҳақида тўлиқ метражли бадиий-публицистик фильм тасвирга олинмоқда

10.10.2022


Абдулла Орипов ҳақида тўлиқ метражли бадиий-публицистик фильм тасвирга олинмоқда

Кинематография агентлиги ўз Telegram-каналида “Абдулла Орипов” фильмини суратга олиш жараёнларидан фотожамланмани тақдим этди.

Маълумки, Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Орипов ҳақида бадиий фильм яратиш ғояси мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган. Ушбу ғоя асосида бугунги кунда Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” давлат унитар корхонаси “Абдулла Орипов” тўлиқ метражли бадиий-публицистик фильмини суратга олмоқда.

Агентлик ахборот хизматининг маълум қилишича, фильмнинг сценарийси муаллифлари Минҳожиддин Мирзо, Муқаддас Усмонова ва Фурқат Усмонов, постановкачи режиссёр эса Музаффар Эркинов. Съёмкани бошлашдан олдин ижодий жамоа аъзолари вилоятимиздаги Косон тумани Некўз қишлоғида бўлиб, шоир таҳсил олган мактаб ва у туғилиб ўсган қишлоқ билан батафсил танишиб чиқди. Режага кўра, суратга олиш жараёни нафақат Некўз қишлоғи, балки Тошкент вилоятида ҳам ўтказилади.

Эслатиш жоизки, аввалроқ Кинематография агентлиги ҳамда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти буюртмаси билан “SPECTRE” студияси томонидан “Абдулла Орипов” ҳужжатли фильми суратга олинган.

 

Report typo