Qashqadaryo
Қарши туманидаги Боғобод маҳалласида фаолият бошлаган “Ҳосилдор замин” мажмуаси очиқ ва ёпиқ кўчатхоналар, “in-vitro” лабораторияси ва ўқув марказидан иборат бўлиб, бу ерда бир йилда 200 минг дона мевали дарахт ва 100 минг дона ток кўчатлари, 200 минг дона мавсумий гуллар етиштириш ҳамда юзлаб ёшларга за
“Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамияти ва Германиянинг “Siemens Energy” компанияси ўртасида тузилган битимга мувофиқ воҳамиздаги “Муборак ИЭМ” корхонасида ҳар бирининг қуввати 54 мегаваттга тенг бўлган иккита замонавий газ турбинаси ўрнатилади.
“Uzbekistan GTL” заводида буғ-турбина генератори ёрдамида ишлаб чиқарилаётган электр энергияси Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг бир йўла иккита йирик объектини зарур қувват билан таъминлашга йўналтирилади.
Жорий йилнинг биринчи чорагида вилоятимиздан умумий қиймати 8 миллион 441,4 минг АҚШ долларини ташкил этадиган 98,6 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилинди.
Вилоятимиздаги бир қатор газ конларида модулли компрессор қурилмалари жорий этилаяпти. Бу табиий газ қазиб олиш самарадорлигини ошириш баробарида конларни ўзлаштиришнинг якуний босқичида уларнинг ишлаш муддатини узайтиришга ҳам хизмат қилади.
Бутунжаҳон иқтисодий форуми (БИФ) ҳисоботидан кўринадики, 2027 йилга бориб дунёдаги 14 миллион иш ўрни йўқ бўлиб кетади. Бу ҳақда CNN телеканали хабар берган.
Қашқадарёнинг бир қатор чекка ва олис ҳудудларида микро гидроэлектр станциялари қурилиши учун Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ер майдонлари ажратилди.
Ўзбекистон пойтахти ва бир қатор вилоят марказларини мунтазам авиарейслар билан боғлаётган юртимиздаги биринчи минтақавий авиакомпания - “Silk Avia” бугундан эътиборан Тошкент-Қарши-Тошкент йўналиши бўйича тижорий парвозларни амалга ошира бошлайди.
2022 йилда ҳолати қайта тикланган iPhone қурилмалари савдоси дунё бўйича 16 фоизга ўсиб, ишлатилган смартфонлар бозорида Apple брендининг энг оммабоп бўлишини таъминлади. Бу ҳақда 9To5Mac манбаси Counterpoint Research таҳлил компанияси ҳисоботига таянган ҳолда хабар тарқатган.
Ташаббусли бюджет жараёнларини такомиллаштириш учун жойларда фуқаролар ва жамоат ташкилотларидан таклифлар йиғилади. Шу мақсадда ҳар бир ҳудудда фуқаролар иштирокида график асосида очиқ муҳокамалар ташкил этилади. Шунингдек, таклиф ва мулоҳазалар "Telegram" ижтимоий тармоғидаги махсус бот орқали ҳа
Вилоятимизда жорий йилнинг биринчи чорагида кўрсатилган бозор хизматларининг деярли барча турлари бўйича ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан ўсиш кузатилган. Энг сезиларли даражадаги юксалиш эса таълим соҳасидаги хизматлар секторида қайд этилган.
Президент фармони билан тасдиқланган мақсадли кўрсаткичларга мувофиқ жорий йилда вилоятимизда уй-жойга муҳтож фуқароларга умумий ҳажми 657,3 миллиард сўмга тенг 2 минг 892 та ипотека кредити берилади. Шунингдек, 99,9 миллиард сўм миқдоридаги 1 минг 988 та субсидия ҳам ажратилади.
Кўкдала туманидаги сабзавотчилик ва полизчиликка ихтисослашган “Ражаб ҳожи” фермер хўжалигида тарвуз пишиб етилди.
Вилоятимизда жорий йил январь-март ойлари давомида 2 минг 148 та янги тадбиркорлик субъекти ташкил этилган. Мазкур кўрсаткич салмоғи бўйича Қашқадарё мамлакатимиз ҳудудлари кесимида Тошкент шаҳри (4 минг 156 та) ва Фарғона вилояти (2 минг 198 та)дан кейин учинчи ўринни эгаллади.
Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок раҳбарлигидаги маҳкама ўтган йили косметологик хизматларга юз минг евродан ортиқ маблағ сарфлаган, деб ёзади Exxpress манбаси немис солиқ тўловчилари иттифоқи маълумотларига асосланиб.
Франциядаги энг камбағал аҳолининг қарийб 80 фоизи озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ўсиши ортидан егуликларни иқтисод қилиш зарурати билан рўбарў келмоқда. Бу ҳақдаги лавҳани BMF TV манбаси эфирга узатган.
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши "Қашқадарё вилоятида ташқи реклама объектларига ташқи рекламани жойлаштириш учун йиғимлар миқдорини белгилаш тўғрисида" қарор қилди.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат солиқ кўмитаси эълон қилган маълумотларга қараганда, вилоятимиздаги учта корхона – “Шўртан газ-кимё мажмуаси” МЧЖ, “Uzbekistan GTL” МЧЖ ва “Талимаржон исссиқлик электр станцияси” АЖ жорий йил январь ойида ишлаб чиқариш соҳасида энг кўп солиқ тўлаган 20 та корхона р
Вилоятимизга ташриф буюрадиган хорижий ва маҳаллий сайёҳлар сонини ошириш мақсадида жорий йилда Шаҳрисабзни “Туризм маркази” (Tourism centre) шаҳрига айлантириш, Китоб туманида эса “Қашқадарё туризм дарвозаси” тамойили асосида зарур инфратузилмани ташкил этиш режа қилинган.
Юртимизда туризм маҳаллаларида муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантиришга 2024-2025 йилларда жами 205 миллиард сўм ажратилиши белгиланган бўлса, шунинг салмоқли қисми (17,6 фоизи) Қашқадарёдаги туризм маҳаллаларига тўғри келади.