Qashqadaryo
Қашқадарё ва республикамизнинг яна 10 та ҳудудида тез орада терини қайта ишлаш ҳамда тайёр чарм-пойабзал, мўйна ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик саноат зоналари пайдо бўлади.
Tesla компанияси жорий йилнинг учинчи чорагида 343 минг 830 та автомобиль сотгани ҳақида ҳисобот берди. Бу ҳақда TechCrunch нашри маълум қилган. Қайд этилишича, бу компаниянинг бутун фаолияти давомидаги рекорд кўрсаткичдир.
Вилоятимизда навбатдаги ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси шу йил 6-7 октябрда Қарши олимпия ва паралимпия захиралари коллежининг енгил атлетика манежида ўтказилади.
Вилоятимизда хусусий инвесторларга қуввати 500 киловаттгача бўлган микро гидроэлектрстанция(ГЭС)ларни қуриш учун 16 та лойиҳа (майдон) таклиф этилмоқда.
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қарорида кўрсатиб ўтилганидек, Қарши шаҳар ҳокими Нормўмин Холбоев ва яна бир қанча мутасадди раҳбарлар ҳукумат қарори ижроси борасида қолоқлик ва камчиликларга йўл қўйиб, ўз вазифаларига масъулиятсизлик билан қарашган.
Президентнинг “Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига биноан 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида республика ҳудудлари бўйлаб ички саёҳатларни амалга ош
“Талимаржон иссиқлик электр станцияси” акциядорлик жамияти ҳудудида 9 та қуёш фотоэлектр станцияси монтаж қилиниб, улар томонидан бугунги кунгача жами 70 минг киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилди, натижада атмосферага қарийб 8,6 тонна зарарли газлар чиқишининг олди олинди.
Президентнинг “Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида”ги фармонига асосан 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб рақобатга қарши ҳаракатларни содир этган хўжалик юритувчи субъе
Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб республиканинг барча туман (шаҳар)лари кесимида намунали мактаблар рейтингини шакллантиради ва эълон қилиб боради.
Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгаши “Маҳалла” ҳайрия жамоат фондининг вилоят бўлими ҳузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан мазкур жамғарманинг Қўнғирот тумани бўлинмаси ҳисоб рақамига 300 миллион сўм ўтказиб бериш тўғрисида қарор қабул қилди.
Кейинги йилларда тадбиркорлик соҳасига қаратилаётган кенг эътибор ва ғамхўрлик самарасида фаолият турлари кенгайиб, тармоқлар қулоч ёймоқда.
Европада кузатилаётган қурғоқчилик туфайли қуриган дарёлар юзасидан яқинлашиб келаётган офатдан нишона берувчи "оч тошлар" кўринди, деб юзади Нидерландиянинг NU газетаси.
Вилоят ҳокими Муротжон Азимов давлат раҳбари томонидан ижтимоий соҳа бўйича белгилаб берилган устувор вазифалар ижроси юзасидан вилоятнинг 2023 йилдаги ижтимоий соҳа инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Жорий йилнинг биринчи ярмида вилоятимиздан 156 миллион 958,7 минг АҚШ доллари ҳажмидаги товарлар ва хизматлар экспорти амалга оширилди. Ўтган йилнинг мос давридаги тегишли рақамга нисбатан ўсиш суръати 144,2 фоизни ташкил қилди ва бу республикамизнинг барча ҳудудлари орасидаги энг юқори кўрсаткич ҳи
Буюк Британия савдо-саноат палатаси сайтида эълон қилинган пресс-релиз маълумотларидан кўринадики, қиролликдаги 76 фоиз корхоналар саноат соҳасидаги нархлар ўсиши фонида янги ходимлар ёллашда қийинчиликларни бошдан кечирмоқда.
2022-2023 йилларда Қашқадарёда умумий қиймати 14,6 миллиард сўмдан ортиқ 14 та инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш лойиҳаси ва 4 та стартап-лойиҳа амалга оширилади.
Жорий йилнинг охиригача Қашқадарёда қуёш энергетикаси соҳасида замонавий инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи "Solar Finland" (Финляндия) компанияси билан шерикликда қўшма корхона ташкил этилиши мумкин.
“Uzbekistan GTL” заводида Ўзбекистон нефть ва газ-кимё саноатининг тарихида илк бор синтетик ёнилғи маҳсулотлари ишлаб чиқарила бошланди.
Қашқадарёда жорий йилда эртаки экинлар ва ғалладан бўшайдиган майдонларнинг 70 минг гектарига такрорий қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш режалаштирилган. Бунда ер майдонларини эҳтиёжманд, ишсиз ва деҳқончилик қилиш хоҳиши бўлган фуқароларга ажратиб бериш орқали аҳоли бандлигини таъминлашг
Шаҳрисабз шаҳрида қайта тикланувчи энергиядан фойдаланишни кенгайтириш ва шунга асосланган замонавий технологияларни жадал тадбиқ этиш бўйича ўтказилган кўргазмада қуёш электр панеллари ва сув иситиш қурилмалари ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи 25 та тадбиркорлик субъекти иштирок этди.