Qashqadaryo
Инсоннинг пулни таваккалчиликка тикишга қанчалик тайёрлиги у бу сармояга қанчалик қийинчилик билан эришганига боғлиқ бўлиб чиқди. Бу ҳақдаги мақола Нотр-Дам (АҚШ) университети олимлари томонидан эълон қилинган.
Мазкур китоб "Энг яхши бадиий китоб учун" Пулитцер мукофоти соҳиби. ВВС талқинига кўра энг яхши 200 китоб рўйхатининг илк ўнталигидан жой олган. "The Quill Book Awards" ғолиби. "The Guardian" нашри талқинига кўра инглиз тилида ёзилган энг яхши 100 китоб рўйхатидан жой олган. ВВС томонидан энг кучли руҳлантирувчи 100 китоб рўйхатига қўшилган.
Хитойда тузилаётган никоҳлар сони доимий равишда камайиб бормоқда. Фуқаролик маъмурияти вазирлиги 2022 йилда 1,4 миллиард аҳолига эга мамлакатда 7 миллиондан сал камроқ расмий никоҳ қайд этилганини маълум қилган.
Кеча Қарши шаҳридаги “Одина” мажмуасида ўтказилган “Чанқовуз ва сибизға” халқаро фольклор фестивали қадимий чолғуларни халқ орасида кенг оммалаштириш ва моҳир созандаларни излаб топиб, уларнинг ижро анъаналарини ёш авлодга етказиш ва умумтуркий маданий меросни дунёга тарғиб қилиш каби эзгу мақсадларга қаратилди.
60 йилдирки бир-бирига елкадош бўлган Қарши шаҳри Алишер Навоий маҳалласилик Карим ота ва Тўрсинтош ая Жалиловларнинг умр йўли ва оила аталмиш муқаддас қўрғонни асраб-авайлаб келаётгани ҳозирги кўплаб ёшлар учун ибрат мактаби бўла олади. Шунинг учун ҳам улар қўша қариш саодатига муяссар оила вакиллари сифатида “Нуроний” жамғармаси Қарши шаҳар бўлими томонидан ташкил этилган тадбирга таклиф қилинган.
Шу кунларда вилоятимиздаги бир қатор ҳудудларнинг ишбилармон доиралари Туркия Республикасида хизмат сафарида бўлиб, ушбу мамлакатнинг фирма ва компаниялари билан ўзаро фойдали битимлар тузишмоқда.
Қарши шаҳридаги “Ёшлар сайилгоҳи” ташкил этилиб, фойдаланишга топширилди.
Қарши шаҳар ободонлаштириш бошқармаси балансида бўлган “Машъал” УЗ 2570 ҳамда “Насаф” УЗ 2569 русумли 2 дона катер Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги балансига ўтказилади.
Хитойлик ўқувчи қиз ота-онасининг 450 минг юан (тахминан 721 миллион сўмдан ортиқ) пулини мобиль ўйинларга сарфлаб юборди. Бу ҳақда Asia One манбаси ёзган.
Қарши шаҳрида турар жойга муҳтожлар сифатида ҳисобда турган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 30 нафар ёшга янги хонадонлар калити топширилди.
Нуфузли қурилиш компанияси ҳисобчиси Фёдор Родиннинг бўш вақтларда шуғулланадиган севимли машғулоти бор - у қўзиқорин етиштиришга қизиқади ва мана бир неча йилдирки бу хоббисини даромадли бизнесга айлантириш учун астойдил ҳаракат қилади.
Австралияда тўрт боласини ўлдирганлик айблови ортидан 20 йилни қамоқда ўтказган маҳаллий аёл озод қилинади. Бу ҳақда CNN манбаси маълум қилган.
Ўтган ҳафтада Польшанинг Қуйи Силезия воеводлигида мазкур ҳудуд ва Қашқадарё вилояти ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Қўлига кирган зирапча билан тўрт кунни ўтказган британиялик эркакнинг бармоғи ампутация қилинди, деб ёзади Mirror манбаси.
Шаҳрисабзда германиялик ҳамкорлар кўмаги билан ташкил этилиб, немис тили ва бизнесга ўқитишга ихтисослашган "Евро бизнес мактаби" фаолият бошлади.
Париждаги Елисей майдонида ташкил қилинган кўча диктанти дунё бўйича энг оммавий бўлгани билан Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди. Бу ҳақда BFM TV манбаси хабар тарқатган.
Китоб ким учундир вақтни ўлдириш воситаси бўлса, ким учун вақтни тирилтириш воситадир. Бинобарин, вақтнинг қадрига етган одам тўғри келган китобни ўқиб кетавермайди, танлаб, саралаб мутолаага киришади. Тафаккурни юксалтирмайдиган, инсонни қайсидир маънода ўзгартирмайдиган китоб - китоб эмас, қора қилинган саҳифалар, исроф этилган қоғозлар уюми, холос.
Тожикистон бош прокурори Юсуф Рахмон россиялик ҳамкасби Игорь Красновга шошилинч телеграмма йўллаб, мамлакатдан борган меҳнат муҳожирлари оммавий қўлга олинаётгани ҳақидаги маълумотлар юзасидан ўз хавотирини билдирди. Бу ҳақда идора расмий сайтида хабар берилган.
Жорий йилда вилоятимизда халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан умумий узунлиги 155,3 километрга тенг ички йўлларга цемент-бетон қопламаси ётқизилади.
Жорий йил ёзги мавсумда Китоб, Шаҳрисабз, Яккабоғ туманлари ҳамда Шаҳрисабз шаҳридаги сўлим гўшаларда жойлашган 16 та стационар болалар оромгоҳида 21 минг 440 нафар болажонни дам олдириш режалаштирилган бўлиб, вилоятда мавсум 6 июнь кунидан бошланади.